Суарес бугун "Энфилд"да гол урса, уни нишонламайди
"Барселона" клуби форварди Луис Суарес бугун ЕЧЛ ярим финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Ливерпул"га қарши бўлиб ўтадиган баҳсда гол урса, уни нишонламаслигини айтди.
“Мен “Ливерпуль” мухлисларини жуда ҳурмат қиламан ва худди "Аякс" сафида "Гронинген"га гол уриб нишонламаганим сингари, бу ерда ҳам гол урсам нишонламайман”, - дейди уругвайлик форвард.
Маълумот учун, Суарес 2011-2014 йилларда “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилган ва 110та ўйинда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 69та гол уришга эришганю
Фикрлар