Суарес: "Энфилд"да гол урсам нишонламайман
Собиқ "Ливерпуль" юлдузи, хозирда эса "Барселона" клуби хужумчиси Луис Суарес ЕЧЛ ярим финал босқичи доирасида "қизилларга" қарши учрашув олдидан ўз фикрини билдирди.
- Футболни ёки умуман спортни тушунадиган инсон Чемпионлар лигаси ярим финал баҳси қандай катта аҳамиятга эга эканлигини билади.
"Ливерпуль" клубига, мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Агарда "Энфилд"да гол уришга муваффақ бўлсам, ушбу голни нишонламайман, - дея Суареснинг сўзларидан иқтибос келтиради Sport.es нашри.
Эслатиб ўтиш жоизки, уругвайлик футболчи "Камп Ноу"да "мерсисайдликлар" дарвозасини ишғол этганидан сўнг голни нишонлаган эди.
Фикрлар