Суарес жамоасини ўзгартиришга қарор қилди
"Атлетико" футболчиси Луис Суарес ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. Унга клуб янги шартнома таклиф қилмоқчи эмас.
"Marca" нашри хабарига кўра, 35 ёшли ҳужумчи ҳам янги клубга ўтишга норозилик билдирмаяпти. Уругвайлик форвард аллақачон бошқа жамоага ўтишга тайёргарлик кўрмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Суаресга "Интер", "Аякс" ва "Севилья" клублари қизиқиш билдирмоқда. Унинг қайси жамоага ўтиши ҳозирча номаълум.
Маълумот ўрнида, Луис жорий мавсум Ла Лиганинг 26 баҳсида 9 гол ва 3 ассист қайд этган.
Фикрлар