Суарес жароҳат олди
"Барселона" клуби ҳужумчиси Луис Суарес жароҳат сабаб жамоа машғулотларида иштирок этмади. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 32 ёшли уругвайлик футболчи тўпиғидан жиддий жароҳат олган. Айни пайтда у якка тартибда шуғулланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 7 май куни каталонияликлар ЕЧЛ ярим финал жавоб баҳсида “Энфилд”да “Ливерпуль” меҳмони бўлишади. Суарес жароҳати борлигига қарамай ушбу ўйинда иштирок этмоқчи.
Маълумот учун, Суарес жорий мавсум “Барселона” сафида жами 48та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 25та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар