Суарес жароҳатидан соғайди. У Америка кубогида иштирок эта олади

"Барселона" клуби ҳужумчиси Луис Суарес жароҳатидан соғайиб сафга қайтди. У тез орада Америка кубогида иштирок этиш учун Уругвай терма жамоаси қароргоҳига йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли ҳужумчи жароҳати сабаб “Валенсия”га қарши Испания кубоги финалида майдонга туша олмаган эди.

Маълумот учун, Америка кубоги 14 июндан 7 июлгача Бразилия яшил майдонларида бўлиб ўтади. Уругвай гуруҳ босқичида Чили, Эквадор ва Япония терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!