Суарес янги мавсумда ҳам "Атлетико"да қоладими?

"Атлетико" ҳужумчиси Луис Суарес ўзининг Мадрид клубидаги келажаги борасида гапирди.

34 ёшли уругвайлик футболчининг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Бироқ томонлар ўртасидаги келишувга кўра, агар футболчи ўзи истаса 2021 йилнинг ёзида ҳам жамоани тарк этиш ҳуқуқига эга.

"Қолишимга тўлиқ ишончим комил. Бу ерда мени жуда яхши қабул қилишди, илк дақиқаларданоқ муносабат ажойиб бўлди", - деди Суареса Marca нашрига берган интервьюсида.

Луис Суарес "Атлетико" сафига 2020 йилнинг сентябрида "Барселона"дан эркин агент сифатида кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум жами 38 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 21 та гол ҳамда 3 та ассист ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!