Суареснинг ЕЧЛ сафар ўйинларидаги голсиз серияси 18та ўйинга етди

"Барселона" форварди Луис Суарес кеча ЕЧЛ ярим финалидан ўрин олган "Ливерпул"га (4:0) қарши баҳсда гол ура олмади.

Эътиборлиси, шу тариқа уругвайлик футболчининг Чемпионлар лигаси доирасида сафардаги ўйинлардаги голсиз серияси 18та ўйинга етди.

Эслатиб ўтамиз, Суареснинг ушбу серияси 2015 йил 20 октябридан буён давом этиб келмоқда. Ўшанда у БАТЭга (2:0) қарши ўйинда гол ура олмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!