Суареснинг карточкаси бекор қилинди
Ads

“Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес Ла Лига 13-туридан ўрин олган “Валенсия”га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бериши мумкин.

Уругвайлик футболчининг Ла Лига 12-турида “Леганес”га қарши баҳсда олган сариқ карточкаси туфайли 26 ноябрда санасида “кўршапалаклар”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши лозим эди.

Испания қироллик Футбол Федерацияси расмий сайтида ёзилишича, каталонияликларнинг апелляцияси қондирилган ва Суареснинг карточкаси бекор қилинган.

Бироқ Херард Пикенинг карточкаси бекор қилинмади ва у “Валенсия”га қарши баҳсда ўйнамайди.