Суд "Бока Хуниорс" муҳлисига ноодатий тақиқ қўйди

Аргентина суди "Бока Хуниорс" клуби муҳлисларидан бирига қарши ноодатий қарор чиқарди.

Клуб муҳлиси Хьюго Федерико Суарес бир йил мобайнида собиқ турмуш ўртоғига фарзанди учун алимент тўламай келган. Бироқ муҳлис Буэнос-Айрес клуби футболкалари коллекцияси, ўйин абономенти, бир қанча концерт ва самолёт чипталари ҳарид қилган.

Шу сабабдан муҳлис энди алиментдан қарзини тўлиқ тўламагунча "Бока Хуниорс" ўйинларини майдонда кузатиш имкониятидан маҳрум қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!