Суҳроб Раҳимбеков чемпионлик камарлари сонини 5тага етказди
Ads

26 ёшли маҳоратли яккакурашчимиз Суҳроб Раҳимбеков ўзининг навбатдаги чемпионлик камарини қўлга киритди. Бундан олдин унинг NAGA чемпионлик камарлари сони учта эди. Кеча ўтказилган беллашувлардан сўнг у яна иккита камарга эга чиқди. 

Дастлаб, Сатдам Зулфугановдан устун келган бўлса, кейинчалик Ник Наварро ва Жон Туксфордлар мағлуб этилди.

Шундай қилиб, олти спорт турида чемпион бўлган спортчимиз бу ғалабаси билан титуллари сонини 5тага етказиб олди. Шунингдек, ҳамюртимиз мазкур жангларда автомашина билан ҳам тақдирланди.

Маълумот учун: Суҳроб Раҳимбеков UFC билан расмий шартнома имзолаш учун яқин турибди. Бунинг учун у яна уч марта рингга чиқиши ҳамда камарлари сонини 8 тага етказиши шарт. Шундан сўнг томонлар ўртасида келишув имзоланади.