Сульшер: Биз
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер кеча "Барселона"га (0:3) қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ 1/4 финал жавоб баҳсидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Тан оламан, Месси – ақлбовар қилмас футболчи. Биринчи бўлимдаги 2:0 ҳисобидан сўнг барчаси маълум бўлиб улгурганди.

Биз “Барселона” даражасига етиш учун ҳаракат қилишимиз керак. Биз ушбу даражага ета оламиз, лекин бунинг учун жуда кўп меҳнат қилишимиз керак. Биз рақобатбардош бўлишимиз лозим”, - дейди норвегиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнйтед” ўтган ҳафта “Олд Траффорд”да кечган ўйинда ҳам “Барселона”га 1:0 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Минбар

Барча блоглар