Сульшер МЮга 2 нафар ярим ҳимоячи олиб келмоқчи

  • 12 февраль, 2020, 19:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер жамоага 2 та ярим ҳимоячи олиб келмоқчи.

Tecno

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра норвегиялик мутахассис бу борада "Астон Вилла"дан Жек Грилиш ва "Лестер"дан Жеймс Мэддисонларни кўз остига олиб қўйган. Айтиш керакки, ушбу икки футболчининг трансфери “қизил иблислар”га жами ҳисобда 190 млн еврога тушиши мумкин.

Маълумот учун, 24 ёшли футболчи жорий мавсум 27 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. 23 ёшли Мэддисон эса 30 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!