Сульшерда муаммо пайдо бўлди

"Манчестер Юнайтед" чап қанот ҳимоячиси Люк Шоунинг жароҳати кутилганидан кўра жиддийроқ бўлиб чиқди.

Англиялик футболчи Англия чемпионати доирасида "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда жароҳат олганидан сўнг захирага олинган эди.

Чуқурлаштирилган текширувда Шоунинг тўпиқ пайи шикастлангани аниқланди. Таъкидланишича, ҳимоячи Европа Лигаси плей-офф баҳсларида "Манчестер Юнайтед"га ёрдам бера олмайди.

The Telegraph нашри англиялик футболчи янги мавсум бошигача жароҳатидан фориғ бўлиши ҳақида маълумот бермоқда.

Жорий мавсумда МЮ либосида барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушган Шоу битта гол муаллифи бўлди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!