Супер ҳужумчи сотилади

“Рома” ўз тарихидаги энг зўр ҳужумчилардан бири Эдин Жекони сотиб юборишга тайёрлигини билдирди.

Рим жамоаси раҳбарияти 34 ёшли тўпурарни олиш бўйича ҳар қандай таклифни кўриб чиқиши мумкинлигини айтмоқда. Ҳозирча, босниялик футболчига “Ювентус” ва “Интер” даъвогарлик қилаётир.

Айниқса, “Ювентус”ни янги қабул қилиб олган Андреа Пирло жамоанинг ҳужум чизиғини янгиламоқчи ва олиб келинадиган ҳужумчилар рўйхатига Эдин Жекони ҳам киритган.

“Рома” бу футболчи трансферидан 15 миллион евро ишлаб олишни мўлжалламоқда. Жеко якунланган мавсумда 35 та учрашувда 16 та гол урди ва 11 та голли пас берди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!