Суперҳужумчи "Челси"га ўтишга рози бўлди
Кристофер Нкунку келаси йили ёзда ”Челси" клубига ўтиши мумкин. Германиянинг "BILD" нашри бераётга маълумотларга кўра, футболчи аллақачон Франкфуртда тиббий кўрикдан ўтган. Клуб буни яширинча амалга оширган. Ҳали тўлиқ трансфер амалга ошмади. Чунки иккала клуб трансфер нархи бўйича ҳали музокаралар ўтказмаган.
Нкунку бу ёзда »Лейпциг” билан шартномасини 2026 йилгача узайтирган эди. Унинг товон пули 60 миллион евро қилиб белгиланган ва ”Челси” футболчини 60 миллион еврога сотиб олиш имкониятига эга бўлмоқда.
Франциялик ушбу мавсум барча чемпионатларда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 1 та асисстни амалга оширди.
Фикрлар