Суперклуб "қария" юлдузни жамоага қўшиб олади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Сандерленд» ярим ҳимоячиси Гранит Джака Англия Премьер-лигасининг энг машҳур клубларидан «Челси»га ўтишига яна бир қадам яқинлашди.

Аввалроқ Лондон клуби «қора мушуклар»га 30 миллион евро миқдорида расмий таклиф йўллагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Sky Sport нашри маълумотига кўра, «Челси» Джаканинг шахсий шартномаси бўйича ўзаро келишувга эришган. Ҳозирда лондонликлар «Сандерленд» раҳбарияти билан трансфер шартлари юзасидан музокараларни давом эттирмоқда.

Ўтган мавсумда Джака Англия премьер-лигасида 34 та ўйинда майдонга тушди. У бир гол урди ва жамоадошларига олти бор голли пас йўллади.

Ярим ҳимоячининг «Сандерленд» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt таҳлилчилари швейцариялик футболчининг бозор қийматини 8 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!