Суперклуб Шомуродов билан ўйнаган футболчини олмоқчи
«Удинезе» таркибида ўтган мавсумни самарали ўтказган Николо Дзаньоло бир қатор етакчи жамоалар эътиборини ўзига қаратди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 26 ёшли яримҳимоячи учун кураш ҳозирча «Ювентус», «Комо» ва «Милан» ўртасида кечмоқда.
Аммо асосий тўсиқ – маош масаласи. Дзаньоло ҳозирги клуби тўлаётганидан йилига 600–700 минг евро кўпроқ маош талаб қилмоқда. Унинг «Удинезе» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
«Ювентус» трансферни амалга ошириш учун Василие Аджич иштирокида алмашув вариантларини кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, «Галатасарай»дан футболчини 5 миллион евро эвазига сотиб олган «Удинезе» раҳбарияти Дзаньолони жамоада сақлаб қолиш тарафдори экани айтилмоқда. Ўтган мавсум Серия А доирасида у 32 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар