Суперклублар 48 та ўйинда 42 та гол урган вендуркиндни талашмоқда

Европанинг бир неча катта клублари “Хоффенхейм”да тарбияланаётган 17 ёшли ҳужумчи Макс Мёрштедтни жиддий кузатиб бормоқда.

Истеъдодли футболчи ўз клуби ва Германия ёшлар терма жамоаси сафида 48 та учрашувда рақиблар дарвозасини 42 маротаба ишғол қилган ҳамда жамоадошларига 15 та голли пас узатган.

Юқори самарадорлик кўрсатаётган ўйинчи скаутлар назаридан четда қолгани йўқ. “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Брайтон” скаутлари Макс Мёрштедт иштирокидаги ўйинларни мунтазам кузатиб келмоқда.

Макс Германия ёшлар терма жамоаси сафида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Европа ва жаҳон чемпиони бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!