Суперкомпьютер Испания чемпионатида қайси жамоа чемпион бўлишини аниқлади. “Барса” совриндорлар қаторида йўқ!
Opta суперкомпьютери Испания чемпионатида қатнашаётган жамоаларнинг чемпионлик учун курашдаги имкониятларини ҳисоблаб чиқди.
Таҳлилларга кўра, бу гал соврин “Реал”га насиб этиши керак. Мадриднинг яна бир вакили “Атлетико” вице-чемпион бўладиган.
Сунъий интеллект ҳисоб-китобига кўра, айни пайтда мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган “Жирона” мавсумни учинчи поғонада якунлайди.
Амалдаги чемпион – “Барселона” эса, чемпионатда медалсиз қолади. Компьютер каталонияликлар тўртинчи ўринни эгаллашини таҳлил қилиб берди. Агар шундай бўлиб чиқса, “Барселона” сўнгги 20 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этади.
Фикрлар