Суперкомпьютер жорий мавсум ЕЧЛ фаворитларини аниқлади

TIGGO 2 PRO

Суперкомпьютер Чемпионлар лигасининг жорий мавсумидаги асосий даъвогарларини элон қилди. 

Унга кўра, "Ливерпуль" асосий фаворит ҳисобланиб, етти турдан кейин еттита ғалаба билан умумий турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Арне Слот жамоасининг ғалаба қозониш эҳтимоли Опта алгоритми бўйича 22 фоиз деб баҳоланган.

Иккинчи ўринни Миланнинг "Интер" клуби 18,1 фоиз билан банд қилган бўлса, Лондоннинг “Арсенал” клуби 13,6 фоиз билан учинчи поғонада. Кейинги ўринларда "Барселона" (7 фоиз) ва турнирнинг амалдаги ғолиби “Реал” бешликни якунлади (6,5 фоиз).

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси финали 31 май куни "Бавария"нинг уй стадиони “Альянс Арена”да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!