Суперкомпютер Ўзбекистоннинг “ЖЧ-2026” плей-офф босқичига чиқиш имконияти баҳоланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Суперкомпьютер Opta "Жаҳон чемпионати-2026" гуруҳ босқичининг икки туридан сўнг Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги тақдири бўйича ўз прогнозига аниқлик киритди.

Колумбия (1:3) ва Португалия (0:5)га қарши учрашувларда мағлубиятга учраган Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирча гуруҳ "K"да охирги ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида бирорта ҳам очко йўқ.

Opta’нинг янгиланган ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистоннинг плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли 7,36 фоизга баҳоланган. Терма жамоанинг гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш имконияти эса энди умуман қолмаган.

Шунингдек, аналитиклар маълумотича, Ўзбекистон терма жамоасининг 1/8 финалга чиқиш эҳтимоли 1,24 фоиз, чорак финалга етиб бориш эҳтимоли 0,33 фоиз, ярим финалга чиқиш имконияти эса 0,06 фоизни ташкил этмоқда. Финалгача етиб бориш ва чемпионликни қўлга киритиш эҳтимоли деярли йўқ даражада баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичининг сўнгги турида Ўзбекистон терма жамоаси Конго ДРга қарши майдонга тушади. Фабио Каннаваро шогирдлари учун ушбу беллашув "Жаҳон чемпионати-2026" плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини сақлаб қолиш йўлида ҳал қилувчи ўйин бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!