Суперкубок. "Насаф" юлдузи ва "Пахтакор" етакчиси майдонга туша олмайди
27 февраль куни Яйпандаги "Ўзбекистон" стадиони Ўзбекистон Суперкубогига мезбонлик қилади.
ЎзПФЛ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳар икки жамоадан 1 футболчи мазкур баҳсда майдонга туша олмайди. "Шерлар" етакчиси Шерзод Аъзамов Суперлига ўтган мавсуми сўнгги турида қизил карточка олиб, майдонни тарк этганди. Унинг дисквалификацияси бор.
"Аждарлар"дан эса, Ойбек Бозоров клубга ёрдам бера олмайди. Боиси, у Ўзбекистон Кубоги финалида айнан тошкентликларга қарши беллашувни четлатиш туфайли охирига етказиб қўя олмаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Суперкубоги Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олади.
Фикрлар