Суперлига. "Қизилқум" "Сурхон"ни мағлуб этиб, пешқадамга айланиб олди

  • 11 март, 2024, 20:27
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлига 2-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сурхон" баҳси бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Дастлаб, 23-дақиқада Потаповнинг хатосидан сўнг Кухинадзе ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим сўнгида Акаки Шулая пенальтидан гол киритиб фарқни иккитага ошириб қўйди.

70-дақиқада Жаҳонгир Абдусаломов ҳисобни қисқартирди, бироқ бу гол жамоасини мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

Шу тариқа, Суперлиганинг 2-тур ўйинлари якунланди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!