Суперлига 1-давра статистикаси (карточкалар, голлар, ғалабаю-дуранг ва мағлубиятлар, мезбон, меҳмондаги ўйинлар)

Ўзбекистон Суперлигасининг биринчи даврасидан сўнг, умумий 91 та ўйин бўлди. Ушбу ўйинларнинг 28 таси дурранг натижа билан тугади. "Пахтакор" 11 та ғалабага эришди. "Қўқон-1912" ва "Андижон" клублари эса, бор-йўғи 1 маротабан ғолибликни хис этишди. "Навбаҳор", "Динамо" ва "Андижон" 6 марттадан дурранг натижа қайд этган бўлса, "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" 2 марттадан аросат йўлига дуч келишди. АГМК, "Бухоро" ва "Қўқон-1912" ўзларининг ўтказган 13 та беллашувидан 7 тасида мағлуб бўлдилар. "Пахтакор" бирор маротаба таслим бўлмаган ягона жамоа бўлиб турипти. Тўплар нисбатига кўра "Пахтакор" клуби биринчи даврадан сўнг энг яхши кўрсаткични қайд этиб турипти (+28). Бу борада энг маъқул бўлмаган кўрсаткич эса бир йўла икки клубга тегишли. Булар "Бухоро" ва "Қизилқум"(-14).

драган

Жамоалар мухлисларга 239 та голни тақдим этишди. Голларнинг 33 таси пенальтидан киритилган бўлса, яна 4 таси автогол билан якунланди. Биринчи даврадан сўнг 104 футболчи гол уришга эришган. 181 та футболчи 359 та сариқ карточка билан жазоланган ва 7 та футболчи ҳакамлар чўнтагидан бир марттадан қизил карточкани чиқаришга мажбур қилишди. "Сўғдиёна", "Бухоро" ва "Қўқон-1912" клублари 2 марттадан қизил карточка олган бўлса, "Локомотив" клуби битта қизил карточкага эгалик қилди. Айнан "Локомотив" жамоаси вакили Ҳусниддин Гофуров ва "Бухоро" футболчиси Владимир Баенко 13 та баҳсда 6 тадан сариқ ва 1 тадан қизил карточкани олиб улгуришди.

Ўз уйида энг кўп ўйнаган жамоалар сони 2 та. "Локомотив" ва "Динамо". "Бунёдкор" клуби бор йўғи 4 та учрашувга мезбонлик қилди. "Локомотив" ўз уйида ўтказган 8 та баҳсда 20 очко тўплади. 5 та беллашувга мезбонлик қилган "Қўқон-1912" жамоаси 3 очкони қўлга кирита олди ҳолос. Ўз майдонида "Пахтакор", рақиблари дарвозасига 23 та гол урди. Бу учун тошкентликларга 7 та учрашув кифоя қилди. "Бухоро" клуби ҳам 7 та баҳсга мезбонлик қилди, аммо бор-йўғи 4 та зарбани гол билан якунлай олди.

bux_1

Ўз-ўзидан маълумки, меҳмонда "Бунёдкор" ва "Қўқон-1912" энг кўп учрашувни ўтказган (9 бор). "Локомотив" ва "Динамо" ўз ўйинларининг 5 тасида меҳмон бўлиб ўтказишди.

Меҳмонда 6 та учрашувни ўтказган "Пахтакор" 16 очко тўплади. АГМК ва "Қизилқум" клублари ҳам 6 бор меҳмон бўлишди ва 3 очкодан жамғаришди. Самарқанднинг "Динамо" клуби ҳам сафардаги ўйинлардан 3 очко тўплади, аммо улар ҳисобида 6 та эмас, балки 5 та учрашув борлиги юқорида таъкидланди.

"Пахтакор" жамоаси меҳмонда 14 та гол урган бўлса, "Андижон" клуби 8 бор сафарга чиқиб, 3 маротабагина рақиблар дарвозасига йўл топди. Яна ўша "Пахтакор" клуби рақиблари майдонида 3 бор ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқди. "Қўқон-1912" жамоаси эса, сафардаги 9 та учрашувида 21 маротаба дарвозаси даҳлсизлигини сақлай олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
02/07/2019 18:03
Нима учун сурхон жамоси биронта стаистикада йӯқ силарга қизиғи булмаса бизди қизиқизиқтради айримчалик қилманглар
Анвар Ташев
03/07/2019 17:55
Футбол бу сиесат эмас.Рузикул Насафни юраги.Хожибой айтганидай бу туришда морожний хам ейолмайди.Узбекистон спорт канали факат пойтахт жамоаларини эмас воха жамоаларини уйинини купрок олиб курсатсин.Рузи барибир 1
&
UZNUR
03/07/2019 10:51
XAYRULLA HAMIDOV TELEFON RAQAMLARINI YOZVORINA
&
UZNUR
03/07/2019 10:50
NAVBAHOR 2 DAVRADA. 1 O'RIN OLADI VA PAXTAKOR VA LOCOMOTIV YUTOLMAGAN OSIYONI YUTADI
Jahongir Yuldashev
02/07/2019 18:51
Xa Navbaxorda durrang kupayib kettida afsus
&
JASUR3838
02/07/2019 18:34
Eng tartibli uyin qiladigan jamoa bu Nasaf
&
Surxon turon
02/07/2019 20:59
Фейрплейга амал қимайдиган жамоаям насаф
&
JASUR3838
03/07/2019 00:19
Aka vedioni kuring uziz tushinib olasiz hammasiga. Surhon zur jamoa likin likin chisni gol bulgan Bobir varataga tigmagan kuring kiyin holosa chiqatasiz.
&
JASUR3838
03/07/2019 00:20
Aka vedioni kuring uziz tushinib olasiz hammasiga. Surhon zur jamoa likin likin chisni gol bulgan Bobir varataga tigmagan kuring kiyin holosa chiqatasiz.