"Суперлига-2021" якунланди. "Сўғдиёна" иккинчи ўринни, АГМК эса учинчи поғонани банд этди. "Машъал" ўтиш ўйинига қолиб кетди
Ўзбекистон Суперлигаси 26-тур учрашувлари якунланди. Учрашувлар бир вақтда бўлиб ўтди.
"Насаф" ўз уйида "Локомотив"га кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди. Натижада, Рўзиқул Бердиев шогирдлари 4-ўринга тушиб кетди. Уларнинг бор умиди Ўзбекистон кубогидан.
"Сўғдиёна" Олмалиқда АГМК дарвозасини ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада пенальтидан гол уриб, 2-ўринни эгаллади. Миржалол Қосимов жамоаси бронза медали билан чекланди.
"Сурхон" Термизда "Машъал"ни кичик ҳисобда таслим этди ва муборакликлар ўтиш ўйинига қолиб кетди.
Фикрлар