Суперлига: 3-тур статистикаси

Суперлиганинг 16 мартда бошланган 3-тур ўйинлари 18 мартда ниҳоясига етди. Ушбу турда мавсумнинг ўзига хос рекордлари ўрнатилди. Жумладан, “Навбаҳор” – “Локомотив” учрашувига 25 300 нафар томошабин ташриф буюриб, учинчи тур якунига кўра мухлислар йиғиш бўйича карвонбошиликка кўтарилиб олди. Ушбу турда учрашувларни бевосита стадионнинг ўзида кузатишни истаганлар сони умумиий жиҳатдан 85 мингдан ошди ва бу бўйича ҳам 3-тур аввалги икки тур натижаларини ортда қолдирди...

Жами мухлислар сони – 85 209

Энг кўп мухлис ташриф буюрган учрашув: “Навбаҳор” – “Локомотив” – 25 300.

Энг кам томошабин ташриф буюрган ўйин – “Металлург” – “Қўқон-1912” – 5641.

Сариқ карточкалар сони - 20та

Энг кўп сариқ карточка кўрсатилган учрашув – “Металлург” – “Қўқон-1912”, “Нефтчи” – “Бунёдкор” ҳамда  “Навбаҳор” – “Локомотив”  – 5 тадан.

Қизил карточка – 0.

Киритилган жами голлар – 10та.

Энг кўп гол киритилган учрашувлар – “Пахтакор” – АГМК – 2:1, “Қизилқум2 – “Насаф” – 1:2.

Пенальтилар – 0.

Тўпурарлар жадвалида  тўрт жамоанинг беш нафар аъзоси ўрин олган – Бобур Абдухолиқов ва Славко Лукич (иккаласи ҳам “Насаф”дан), Азизбек Турғунов (“Навбаҳор”), Исмоил Гонсалвеш (“Пахтакор”), Йован Жокич (АГМК).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!