Суперлига. "Андижон" Тошкентда "Сурхон"ни мағлуб этди
Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Сурхон" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.
Мазкур беллашувда меҳмонлар 2:3 ҳисобида зафар қучди. Майдон эгалари сафида голларга Абдураҳмонов ҳамда Шербўтаев муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг уч голи эса Эсанов, Соҳибжонов ва Пирмуҳаммадов номига қайд этилди.
Шу тариқа, "бургутлар" ушбу ғалабадан кейин очколарини 7 тага етказиб олди ва жадвалда 2-ўриндан жой олди. "Учар тулпорлар" эса очко тўпламаган ҳолда сўнгги 14-поғонани банд этиб турибди.
Фикрлар