Суперлига. “Андижон” – “Турон” учрашуви Наманганда бўлиб ўтади

Суперлига 13-туридан ўрин олган “Андижон” — “Турон” ўйини прожектор билан боғлиқ муаммо сабабли Андижонда ўтказилмайди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.

“Андижон” футбол клуби мазкур турни номинал мезбон сифатида Намангандаги “Марказий” стадионда ўтказади. Учрашув 31 июль — шанба куни 20:00 да старт олади.

Томонларнинг II даврадаги ўзаро ўйинига режа бўйича Яйпан шаҳри мезбонлик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!