Суперлига: Бу йил ҳар турда 15 тадан ортиқ гол кўрмаймиз шекилли...

29-31 март кунлари Ўзбекистон Cуперлигаси 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. SPORTS.uz сайтида Бахтиёр Ширинов ўзбек футболи таҳлили ва статистикасига оид лойиҳани бериб бормоқда. Қуйида ушбу дастурда сўз борган Суперлиганинг 2-турига оид маълумотларни тақдим этамиз.

Дастлабки турда ҳар бир жамоага боғлиқ қизиқарли статистикаларни ҳукмингизга ҳавола этган эдик. Бу турда ҳам яхши ва ёмон кўрсаткичлар жамоалар натижаларида ўз аксини топди.

Бу йил ҳар турда 15тадан ортиқ гол кўрмаймиз шекилли...

Икки тур якунига кўра дарвозалар 30 марта ишғол этилди. Эътиборлиси ҳар бир турда 15тадан гол урилган. Бу голлардан 20таси мезбонлар ва қолган 10таси меҳмонлар томонидан амалга оширилган. Ўртача сермаҳсуллик 2,14га тенг бўлмоқда. Пахтакор энг кўп гол урган – 5 гол. “Бухоро”да ҳозирча 0. Голлардан 3таси пенальтидан амалга оширилган. Автоголлар ҳозирча қайд этилмаган. “Сурхон” футболчиси Шерзод Каримов бу мавсумдаги илк ноаниқ амалга оширилган пенальти эгаси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!