Суперлига. Дербида АГМК ғалаба қозонди
Ўзбекистон Суперлигаси 10-туридан ўрин олган АГМК - "Металлург" учрашуви ниҳоясига етди. "Тошкент вилояти дербиси"да мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Ўйин тақдирини олмалиқликлар ҳужумчиси Касьяннинг дубли ҳал этди. Александр 29-32 дақиқалар оралиғида икки бор Лобанов дарвозасини ишғол этди.
Шундай қилиб, дербида ғалаба қозонган олмалиқликлар очколари сонини 19 тага етказиб олди. Бекободликлар ҳисобида 15 очко мавжуд.
- 90+5'

Учрашув якунланди. Дербида АГМКнинг қўли баланд келди.
- 90+4'

Қутибоевнинг яқин масофадан берган кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 90+3'
Фортес зарба йўллашга кечикди. Ҳимоячи улгуриб қолди.
- 90+1'
Дамир Темировнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
Йўлдошев жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. Бобур бош қолган дарвоза қаршисидаги Нагаевни зарарсизлантирди.
- 85'
Тошматовнинг ерлатиб узатган тўпига шериклари ета олмади.
- 83'

Шоҳрух Гадоев ўз ўрнини Элвин Фортесга бўшатиб берди.
- 82'

Санжар Турсунов огоҳлантирилди. Ўйин асабий руҳда давом этмоқда.
- 80'
АГМК деярли олдинга ўтмай қўйди. Улар куч тежамоқда.
- 77'
Андреев Акром Комиловга нисбатан қоида бузди.
- 75'
Тўп назорати Абдураимов шогирдлари томонда. АГМК "автобус" усулидан фойдаланяпти.
- 72'

Касьян ўрнига Полвонов, Қосимов ўрнига Козак майдонга тушди.
- 70'
Қосимов шогирдлари ҳимояда анча ишончли ҳаракат қиляпти.
- 67'
Меҳмонларнинг кетма-кет ҳужумлари муваффақиятсиз якунланмоқда.
- 64'
Қосимов шогирдлари яхши ҳужум ярата олди. Аммо зарба берадиган футболчи топилмади.
- 62'

Дилшод Жўраев огоҳлантирилди.
- 60'
Миржамол Қосимовнинг стандартдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 57'

Ихтиёр Тошпўлатов ҳамда Шаҳзодбек Ғофурбеков ўрнига Дониёр Нарзуллаев ва Иван Нагаев ўйинга қўшилди.
- 55'
Тинимсиз олдинга ўтаётган бекободликлар аниқликни йўқотиб қўймоқда.
- 53'
Ўйин темпи бироз пасайди. Томонлар фурсат пойламоқда.
- 51'
Амалга оширилган ўзгаришлар меҳмонлар ўйинига фаоллик киритди.
- 49'
Иккинчи бўлимда ҳам бекободликлар фаолликни оширяпти.
- 47'
Андреевнинг жарима майдонига оширган тўпига ҳеч ким ета олмади.
- 46'

Шаҳзодбек Нурматов ва Камолиддин Тожиев ўрнига Зоҳид Абдуллаев ҳамда Саламат Қуттибоев ўйинга қўшилди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+2'

Танаффус!
- 45+1'

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'

Ғофурбековнинг кучли зарбасидан кейин Султонов тўпни қайтарди.
- 43'
Сўнгги дақиқаларда бекободликлар нисбатан фаол кўриняпти. Уларга гол кўпроқ керак.
- 41'
Андреевнинг стандартдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
- 38'
Шаҳзод Ғофурбековнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 37'
Сўнгги дақиқаларда меҳмонларнинг фаоллиги кўзга ташланмоқда.
- 35'
Ғофурбеков ва Темиров томонидан йўлланган зарбаларни ҳимоячилар дарвозага қадар ўтказмади
- 34'
Станислав Андреев фаол ҳаракатлари билан жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди.
- 32'

ГОООООООООЛ! АГМК ҳисобдаги фарқни оширди!
Гадоевнинг зарбасидан кейин Лобанов тўпни қайтарди. Касьяннинг такрорий уриниши голга айланди.
- 31'
Голдан руҳланган мезбонлар олдинга ўтишда давом этмоқда.
- 29'

ГОООООООООЛ! АГМК ҳисобда олдинга ўтиб олди!
Тожиевнинг хатосидан кейин Тошматов жарима майдони марказида турган Касьянга пас берди. Александр зарбада адашмади.
- 26'
Тобора Қосимов шогирдларининг фаоллиги ошиб бормоқда.
- 24'
Темировнинг зарбасидан кейин рекошет натижасида тўп бурчакка йўл олди.
- 22'
Шоҳрух Гадоев аниқ пас бера олмади. Натижада тўп йўқотилди.
- 20'

Жарима майдони марказига оширилган тўпни Касьянь боши билан дарвозага йўллади. Ноаниқ.
- 19'
Аҳмадалиевнинг пасидан кейин Андреев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. АГМКда бурчак тўпни.
- 18'
Тошматов тўпни рақибига текказиб майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 16'
Марказда Тошқўзиев рақибига нисбатан қоида бузди.
- 15'
Жарима майдонига оширилган тўпга меҳмонлар футболчиси ета олмади.
- 13'

АГМК гол урди. Аммо ўйиндан ташқари ҳолат туфайли Гадоевнинг голи инобатга олинмади.
- 11'

Андреевнинг бурчакдан етказиб берган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.
- 9'
Бекободликлар олдинги чизиқда катта муаммоларга дуч келяпти.
- 7'

Олмалиқликлар бурчак тўпидан кейин хавфли вазият ярата олди. Гадоевнинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 5'
АГМК футболчилари нисбатан фаол ҳаракат қиляпти.
- 3'
Тўп назорати илк дақиқалардан мезбонлар томонда бўлиб турибди.
- 1'

Ўйин бошланди!



Фикрлар