Суперлига. Иккита қизил, битта пенальти берилган ўйинда "Нефтчи" "Турон" дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди
Ўзбекистон Суперлигаси 19-турдан қолдирилган "Турон" - "Нефтчи" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар йирик 0:3 ҳисобида зафар қучди.
Илк голга Аббос Ғуломов муаллифлик қилди. Иккинчи голни эса Шароф Муҳитдинов пенальтидан киритди. 90+1-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Иззатилла Абдуллаев қанотдан узатиб берилган тўпни деярли бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди ва жамоасига 3 очкони тақдим этди.
Шунингдек, 66-дақиқада "Турон" вакили Абубакир Ашуров майдондан четлатилган бўлса, 74-дақиқада иккинчи гол муаллифи Шароф Муҳитдинов қизил карточкага лойиқ кўрилди.
Шу тариқа, "йўлбарслар" 41 очко билан 5-ўринда қолди. 16 очкоси бор яйпанликлар 13-поғонадан жой эгаллаган.
Фикрлар