Суперлига иштирокчилари сонининг оширилиши кутилмаган ёки шошилинч қарорми?

18 февраль куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси расмий сайтида Суперлигага оид маълумотни чоп этди. Хабарда янги мавсумга қуръа ташлаш 25 февраль, чемпионат старти 8 март дея ёзилганди. Унгача эса футбол жамоатчилиги чемпионатни мартнинг илк кунидан старт олишини кутганди.

Чемпионатнинг кеч старт олиши халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган жамоаларга ҳам ноқулайликлар туғдирди. Масалан, Ўзбекистон Суперкубогидан кейинги матбуот анжуманида “Локомотив” бош мураббийи Андрей Фёдоров бу ҳақда гапириб ўтди. Мутахассис мартнинг бошидан чемпионат старт олади деб тайёргарлик кўрилгани ва энди режалар ўзгаргани борасида тўхталди.

ПФЛ Суперлига стартининг чўзилишини клублар лицензиялаш талабларини якунлаб улгурмаганига йўйди. Қизиқ, нега белгиланган ишларнинг вақтида бажарилишини талаб қилиб олинмади ёки лицензиялаш ишлари эртароқ бошланмади?

Ташкилот тарқатган хабарда шундай дейилади: “ПФЛ комиссияси 19 февралдан бошлаб футбол клубларини якуний текширувдан ўтказади ҳамда ҳафта якунида Суперлигада тўп сурадиган клублар номига ойдинлик киритиб олади. 25 февраль куни Суперлиганинг янги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. 8 март санасидан эса чемпионат старт олади”.

Қуръа куни тарқалган хабар кўпчиликни ҳайратга солди. Маросимга 3 соат қолганда ЎФА “Динамо” ва “Сурхон” жамоаларини спорт принципларига зид равишда Суперлига-2019да қатнашишига ижозат берди. Шунақаси ҳам бўлар экан!

“Машъал” нималарнидир баҳона қилиб тушириб юборилгани барчанинг ёдида. Нега энди ўтган мавсум Про-лигада 2-ўринни қўлга киритган муборакликлар эмас, “Сурхон” ва “Динамо” чемпионатга қўйилди. Лицензия талаби деб бонг ураётганлар футбол принципларига кўз юмишди. Стадион, майдон, академия... Шулардан қай бири “Сурхон” ёки “Динамо”да Муборакдагидан яхшироқ? Тўғри, бу икки жамоага яхши ҳомий ва ҳоким ёрдам берар. Лекин қачонгача? Ҳоким ўзгариб, яги келгани футболга бефарқ бўлса-чи? Биз сурхондарёлик ёки самарқандлик мухлисларнинг хурсандчилигига соя солмоқчи эмасмиз. Улар шундоқ ҳам энди яхши режа асосида ишга киришишганди. Бу икки жамоа мақсадлари сари бирин-кетин одимлаётганди. “Сурхон” ва “Динамо”нинг молиявий томондан ишлари юришмоқда.

Наҳотки хоразмлик ёки бошқа ҳудудлардаги мухлислар катта футбол кўриш бахтига муносиб бўлишмаса?

Мавсум бошланишига бир неча кун қолди. Жамоалар 2-3 ойлик йиғинларда топа олмаган яхши футболчиларни Самарқанд жамоаси қандай топмоқчи? Чемпионатда қатнашди дейлик. Натижа нима бўлади? Яна ҳамма чиқмагани яхши эди дейдими? Ҳатто мураббийларнинг ўзи ҳам жамоаси Суперлигада қатнашишини энди эшитди. Қайтанга, таркибни кучайтириб, талабга жавоб берадиган бўлиб, Суперлигага қайтганида жамоанинг бошқалар олдида юзи ёруғ бўларди.

ЎФА ёки ПФЛ иштирокчилар сонини бир айириб, иккинчи мавсум қўшиб қўйиши мумкин. Аммо бунда жамоалар ўз имкониятларини ҳам чамалаб чиқишса айни муддао бўларди. Ҳар ҳолда ортиқча гап сўз қилинаётган катта ишларга раҳна солмагани яхши-да.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ахмад49
26/02/2019 16:13
УФА айрим футболга алокодар шахсларнинг шахсий таморкасига айланиб колмокда,УФА ва ПФЛ да на принцип на каттиятлик колмабди,хайф сенларга.
&
ОЗИМИЗ
26/02/2019 04:37
Солом хамага нима дердик мана шунака деймизда бизда кучли каманда эмас хоким футболга карайман деса махала камандасини хамм супер лигага кошиб койорадиган футбол билан яшаймиз бизда шундай боловерса футболимиз олдигамас оркага кетади "олдинга бир оркага икки ёки хохлаганинча оркага" босайамиз
Dilmurod Xojiev
25/02/2019 23:31
Машалда хамма нарса бор була машални синдирди шунака килиб
Nishonov Azizbek
25/02/2019 21:43
Menga ham korinmayapti
azamjon azamov
25/02/2019 21:25
Qani maqola. Yo faqat manga kurinmayaptimi.