
Суперлига. Жанговар кечган пойтахт дербисида "Пахтакор" мағлубиятга учради
Суперлига 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашуви якунланди. Унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Меҳмонлар сафида голларни Хакимов ва Раҳмоналиев (дубль) киритди. Мезбонларнинг икки голи Файзуллаев ва Сайфиев ҳисобига қайд этилди.
Шу тариқа, "Бунёдкор"нинг очколари сони 16 тага етди. Жамоа айни пайт жадвалда 8-ўриндан жой олган. "Пахтакор" ҳисобида 20 очко мавжуд бўлиб, жамоа 5-поғонани банд этган.
Фикрлар