Суперлига. Жиззахда жанговар дуранг қайд этилди
Жиззахда кечган беллашувда жанговар дуранг қайд этилди - 2:2. Даставвал Иван Нагаев ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим сўнггида эса Шохруз Норхонов мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлим аввалида Артур Геворкян Ширинбой Абдуллаев дарвозасини ишғол этиб яна "олтин изловчилар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 84-дақиқада Шерзод Қосимов навоийликлар дарвозаси томон пенальти белгилади ва уни Милинкович аниқ амалга ошириб, ҳисоб дуранг бўлишини таъминлади.
Фикрлар