Суперлига. "Локомотив" ўз майдонидаги очилиш ўйинларида қандай натижа қайд этган?

"Локомотив" бу мавсум дастлабки турни 3 март куни ўз майдонида "Металлург"га қарши ўтказади. Ўйин 17:15 да старт олади.

2004 йилдан бери Ўзбекистон Олий лигасида иштирок этиб келаётган "Локомотив" бунгача 7 марта мавсумнинг очилиш ўйинини ўз майдонида ўтказган. Шу ўйинларнинг 5 тасида "Локо" ғалаба қозониб, икки бор мағлуб бўлган.

28.02.2020 "Локомотив" - "Андижон" 2:1
04.03.2013 "Локомотив" - "Бухоро" 5:1
13.03.2010 "Локомотив" - "Нефтчи" 3:1
02.03.2007 "Локомотив" - "Тўпаланг" 1:0
11.03.2006 "Локомотив" - "Трактор" 1:2
20.03.2005 "Локомотив" - "Самарқанд-Динамо" 0:1
05.03.2004 "Локомотив" - "Самарқанд-Динамо" 4:0

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!