Суперлига. Мавсумнинг илк ўйини "Навбаҳор" - "Динамо" учрашуви олдидан батафсил маълумотлар билан танишинг!
"Динамо" клуби матбуот хизмати "Навбаҳор" ва "Динамо" жамоалари ўртасидаги ўзаро ўйинлар тарихидаги 51-тўқнашув превьюсини тақдим этди.
Суперлига янги мавсуми 1 март куни "Навбаҳор" ва "Динамо" ўртасидаги ўйин билан бошланади.
Самарқанд ва Наманган клублари ҳозирга қадар чемпионат доирасида 50 марта ўзаро тўқнаш келиб, 13 учрашувда "арслонлар", 28 баҳсда эса "лочинлар" устун келган, 9 ўйинда эса томонлар муроса йўлини танлаган. Тўплар нисбати ҳам наманганликлар фойдасига – 88:43.
"Динамо" ва "Навбаҳор" ўртасидаги ўзаро ўйинларда кўҳна шаҳарликлар 48 очкога, водийликлар эса 93 очкога эга чиққан. "Динамо" ҳозирга қадар Наманганда 25 марта меҳмон бўлиб, ғалаба қозона олмаган – 19 мағлубият ва 6та дуранг.
Жамоалар сўнгги марта 2022 йилги Суперлигада ўзаро тўқнаш келиб, Самарқандда 0:1, Наманганда эса 2:0 ҳисобида Самвел Бабаян шогирдлари зафар қучган.
Фикрлар