Суперлига. "Металлург" - "Насаф": Юбилей ўйинда ким ғалаба қозонади? (Превью)

Ўзбекистон Суперлигасининг 15-турида “Металлург” ўз майдонида Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилади. Бу мазкур жамоалар ўртасидаги юбилей – 50-учрашув бўлади.

Бугунгача жамоалар 49 марта куч синашган. Шулардан 30 тасида қаршиликлар ғалаба қозонган, 12 учрашувда “Металлург” рақибини таслим этган. 7 та ўйинда кучлар тенг келган.

Тўплар нисбати “Насаф” фойдасига - 80:39. Жамоаларнинг биринчи даврада Қаршида кечган ўйинида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилганди. 80-дақиқада Ҳусайн Норчаев ҳисобни очган бўлса, 90-дақиқада Аброрбек Тошқўзиев аниқ зарбаси билан жавоб голини киритганди.

“Насаф”нинг Бекобод клуби устидан қозонган йирик ғалабаси – 7:0 (2004) га тенг. “Металлург” эса ушбу рақибини 3:0 (2002) ҳисобида мағлуб эта олган.

Бекободда бўлиб ўтган сўнгги бешта учрашув:

23.06.2021 "Металлург" – "Насаф" 2:1
26.10.2020 "Металлург" – "Насаф" 0:2
23.06.2019 "Металлург" – "Насаф" 0:1
12.06.2018 "Металлург" – "Насаф" 2:2
26.05.2017 "Металлург" – "Насаф" 1:0

 

Манба: "Металлург" ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!