Суперлига. "Металлург"дан фантастик камбек!

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Металлург" - "Динамо" учрашуви ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Майдон эгалари сафида голларга Жасур Жумаев (автогол) ва Дамир Темиров муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона голи Ойбек Нурматов ҳисобига қайд этилди. 

Мазкур натижадан сўнг "Металлург"нинг очколари сони 10 тага етди. "Маъданчилар" айни пайт турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.

"Динамо" ҳисобидаги очколари сони 6 талигича қолди. "Арслонлар" ҳозирча жадвалнинг 14-поғонасидан жой эгаллаган. 

  • Суперлига
  • 9-тур

Металлург

  • Дамир Темиров 90+7'
  • Жасур Жумаев 90+5' (автогол)
2 : 1

17/05/2022 19:00

Динамо

  • Ойбек Нурматов 47'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!