Суперлига. "Насаф" - "Металлург": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

  • 90+7'

    Учрашув якунига етди. Якуний ҳисоб 1:1.

  • 90+3 '

    Баҳс кескин курашлар остида давом этмоқда.

  • 90'

    Учрашувга 7 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    "Металлург" вакили Аброр Тошқўзиев жарима зарбасидан сўнг кучли зарбаси билан мезбонлар дарвозасини ишғол қилди.

  • 89'

    ГООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб тенглашди. 

  • 88'

    "Насаф" сафида ўзгариш. Абдураҳимов ва Норчаев ўрнига Давронов ҳамда Акрамов баҳсга қўшилди.

  • 85'

    Фарход Бекмуродовга ҳам сариқ карточка кўрсатилди.

  • 84'

    Аббос Отахонов ва Умарбек Эшмуродов огоҳлантирилди.

  • 83'

    Учрашувда тартибсизлик юзага келмоқда. Футболчилар бир-бири билан тортишиб кетди. 

  • 80'

    ГООООООООЛ! "Насаф" учрашувда ҳисобни очмоқда. Бурчакдан узатиб берилган пасдан сўнг Норчаев тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 78'

    Меҳмонлар сафида Иброҳим Ибрагимиов ўрнига Худойшукур Сатторов ўйинга қўшилди.

  • 76'

    "Металлург" ўйинчилари ўз жарима майдони олдида ўйин қоидасини бузди. Мезбонлар фойдасига стандарт вазият белгиланди. 

  • 73'

    Ҳозиргина ўйинга қўшилган Смайлагич деярли бирга-бир вазиятдан унумли фойдалана олмади.

  • 70'

    "Аждарлар" таркибида ўзгариш амалга оширилмоқда. Марко Станоевич ўрнига Шароф Муҳитдинов ва Сухроб Нуруллоев ўрнига Семир Смайлагич майдонга тушди.

  • 66'

    Бекободликлар сафида ўзгариш. Фозил Мусаев ўз ўрнини Жасур Холтўраевга бўшатиб берди.

  • 64'

    Хакам вазият пенальтига тортмайди, деб ҳисоблади. 

  • 63'

    Хакам ВАРга мурожаат қилмоқда. "Насаф" фойдасига пенальти белгиланиши мумкин.

  • 61'

    Ойбек Бозоровнинг кучсиз зарбасидан сўнг тўп тўғри Лобановнинг қўлига бориб тушди.

  • 59'

    Қаршиликлар рақиб жарима майдонида кучли прессинг уюштирмоқда.

  • 57'

    Уххх! Ҳусайн Норчаев бўш қолган дарвозага гол ура олмади.

  • 55'

    "Маъданчилар" чиройли ҳужум ташкил қилди. Лекин якунда Фозил Мусаевнинг зарбасига "Насаф" ҳимоячилари "блок" қўйди. 

  • 53'

    Марко Станоевич хакам томонидан оғзаки огоҳлантирилди.

  • 50'

    "Аждарлар" хавфли вазият юзага келтирди. Бироқ ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

  • 47'

    Мезбонлар аъзоси Ҳусниддин Алиқуловнинг бош билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 46'

    Меҳмонлар сафида Шоҳназар Норбеков ўрнига Дамир Темиров ўйинга қўшилди.

  • 45'

    Иккинчи таймга старт берилди.

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунига етди. Ҳисоб 0:0.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Ҳусайн Норчаевга кескин ҳаракати учун сариқ карточка кўрсатилди.

  • 43'

    Майдон марказида "Аждарлар" вакили Ҳусайн Норчаевга нисбатан фол ишлатилди.

  • 40'

    Рўзиқул Бердиев шогирдларининг позицион ҳужуми Суҳроб Нуруллоевнинг ноаниқ паси сабаб бесамар якунланди.

  • 37'

    Ўринбоевнинг ажойиб рейдидан сўнг тепган тўпи бироз ноаниқ кетди.

  • 36'

    Норбековнинг қанотдан йўллаган узатмаси майдон эгалари ҳимоячилари томонидан қайтариб қолинди.

  • 34'

    "Металлург" ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев тиббий хизматга муҳтож.

  • 31'

    "Марказий" стадионида ажойиб атмосфера ҳукмронлик қилмоқда.

  • 28'

    Ўйин асабий тарзда давом этмоқда. Учрашувда майда фоллар кўпайиб кетди.

  • 26'

    Меҳмонлар аъзоси Шоҳназар Норбековга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

  • 24'

    "Насаф" футболчисининг кучли зарбасидан сўнг Александр Лобанов ажойиб сейв амалга оширди.

  • 21'

    Икки клуб ҳам бирин-кетин оддий хатоларга йўл қўймоқда.

  • 19'

    Ҳозирча жамоалар хавфли вазият вужудга келтиргани йўқ. Иккала томон ҳам пайт пойлаяпти.

  • 16'

    Майдон марказида қаршиликлар футболчисига нисбатан қўполлик ишлатилди.

  • 14'

    Аста-секинлик билан ўйин ҳарорати ошиб бормоқда.

  • 11'

    "Аждарлар" фойдасига жарима зарбаси белгиланди.

  • 9'

    "Металлург" баҳсдаги биринчи аниқ зарбани йўллади. Бироқ мезбонлар посбони хотиржам тарзда тўпни эгаллаб олди.

  • 6'

    "Насаф" тўп назоратига эгалик қиляпти.

  • 3'

    Жамоалар бир-бирини ўрганишга эътибор қаратмоқда.

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

  • 0'

     

    Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" учрашуви старт олмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!