Суперлига. "Насаф" марказий ўйинда 3 очкони қўлга киритди

Суперлига 10-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар йирик 4:1 ҳисобида зафар қучди.

"Аждарлар" сафида голларга Бозоров (дубль), Муҳитдинов ва Норчаев муаллифлик қилди. Мезбонларнинг ягона Томива ҳисобига қайд этилди. 

Мазкур натижадан сўнг "Насаф" очколари сонини 18 тага етказиб олди. Қаршиликлар айни пайт турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

"Бунёдкор" ҳисобидаги очколари сони 12 талигича қолди. "Қалдирғочлар" ҳозирча жадвалнинг охирги 7-поғонасидан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SAMARIDDIN AMUR GPZ UZB
24/05/2022 21:29
Omad Omad, kuz tegmasin
&
Ulugʻbek R
24/05/2022 21:10
Gap yoʻq Nasafga daxshat yigitlar