
Суперлига. "Насаф" Олмалиқда мағлубиятдан қутилиб қолди
Ўзбекистон Суперлигаси қолдирилган 3-тур доирасидан ўрин олган АГМК ва "Насаф" ўйини ниҳоясига етди. Мазкур учрашувда жамоалар 2:2 ҳисобида дурангга имзо чекди.
Дастлаб, "аждарлар" ҳужумчиси Ҳусаин Норчаев ҳисобни очган бўлса, Ҳақназарий ва Боакье олмалиқларни олдинга олиб чиқди. Сўнгги дақиқаларда Баҳром Абдураҳимов мувозанатни тиклади.
Фикрлар