Суперлига. "Насаф"нинг "Металлург"га қарши энг йирик ғалабаси қандай бўлганини биласизми? (Ўзаро ўйинлар статистикаси)

“Насаф” Суперлиганинг 10-турида Бекободга сафар қилади. "Металлург" билан бўлиб ўтиши белгиланган учрашув 15 май куни соат 19:00 да бошланади. Ушбу жуфтлик 10-турни якунлаб беради.

"Металлург" жамоаси билан ўзаро учрашувлардаги фактлар:

Жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 50 бор куч синашган. Бўлиб ўтган 31 учрашувда "аждарлар”, 12 ўйинда эса бекободликлар зафар қучган. 7 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати 82:39 га тенг. Устунлик қаршиликлар тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф“ – “Металлург” 7:0, “Металлург” – “Насаф” 3:0.

Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2022 йили 12 август куни Бекободда ўтказган. Бу учрашувда "Насаф" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Учрашувдаги голларга Ойбек Бозоров ва Ҳусаин Норчаев муаллифлик қилган.

Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:

12.08.2022 "Металлург" — "Насаф" 0:2
09.03.2022 "Насаф" — "Металлург" 1:1
15.10.2021 "Насаф" — "Металлург" 1:0
23.06.2021 "Металлург" — "Насаф" 2:1
26.10.2020 "Металлург" — "Насаф" 0:2

 

Манба: "Насаф" футбол клуби матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!