Суперлига. "Навбаҳор"ни ютган "Сўғдиёна" "Металлург"га имкониятни бой бериб қўйди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон Суперлигаси 18-туридан ўрин олган "Металлург" - "Сўғдиёна" баҳси бўлиб ўтди. Унда бекободликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Мезбонлар сафида Забиҳилло Ўринбоев дубль қилган бўлса, Керим Палич ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйди. Шунингдек, жиззахликларнинг ягона голи Тариқ Исич томонидан киритилди. 

Шу тариқа, Иван Бошкович шогирдлари ҳисобидаги 22 очко ўзгаришсиз қолди. "Металлург" эса очколари сонини 19 тага етказиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!