Суперлига. "Нефтчи" молдовалик легионерининг голи эвазига юз фоизлик натижасини давом эттиради
Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" ва "Металлург" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.
Мазкур беллашувда мезбонлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Майдон эгалари сафида ягона голга молдовалик легионер Кетелин Карп муаллифлик қилди.
Шу тариқа, "йўлбарслар" ушбу ғалабадан кейин очколарини 9 тага етказиб олди ва жадвалда 1-ўриндан жой олди. "Металлург" эса 2 очко тўплаган ҳолда 8-поғонани банд этиб турибди.
Фикрлар