Суперлига. Олмалиқдаги "Асенсио" ва "Балотелли", парвоз қилаётган Мозговой - АГМК ва "Насаф" ўртасидаги жанговар дурангдан фотогалерея

Ўзбекистон Суперлигаси қолдирилган 3-тур доирасидан ўрин олган АГМК ва "Насаф" ўйини ниҳоясига етди. Мазкур учрашувда жамоалар 2:2 ҳисобида дурангга имзо чекди.

Дастлаб, "аждарлар" ҳужумчиси Ҳусаин Норчаев ҳисобни очган бўлса, Ҳақназарий ва Боакье олмалиқларни олдинга олиб чиқди. Сўнгги дақиқаларда Баҳром Абдураҳимов мувозанатни тиклади.

Қайд этиш жоиз, "аждарлар" ҳужумчиси Норчаев голни Асенсио, АГМК форварди Боакье Балотелли услубида нишонлади.

АГМК – "Насаф" учрашувининг биринчи бўлимидан фотогалерея

Қуйида ушбу баҳсдан фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!