
Суперлига. "Пахтакор" "Металлург" устидан иродали ғалабага эришди
Тошкентда кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. 11-дақиқада Ислом Исоқжонов ўзининг ажойиб зарбаси билан ҳисобни очди. 12 ва 27-дақиқаларда Драган Черан иккита тўп киритиб, "шерлар"га 3 очко келтиди.
Шу тариқа, "Пахтакор" ҳисобидаги очколар сони 19 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирадиган бўлди. "Металлург" эса 10 очко билан 3-ўринда бормоқда.
Фикрлар