Суперлига. "Пахтакор" муҳим ғалабани қўлга киритди ва пешқадамга айланиб олди
Ўзбекистон Суперлигаси 18-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" учрашуви якунига етди. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
Дастлаб, 23-дақиқада Забиҳилло Ўринбоев пенальтидан унумли фойдаланиб, учрашувда ҳисобни очди. Бироз ўтиб, Пшемислав Банашак мувозанатни тиклади. 56-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Аббосбек Файзуллаев "шерлар"ни олдинга олиб чиқди.
Фикрлар