
Суперлига. Қандай қизиқарли фактлар юз берганини биласизми?
Суперлиганинг 10-тур учрашувлари давом эттрилмоқда. 23 май оқшомида ўтказилган учта ўйиндан кейин ЎзПФЛ матбуот хизмати навбатдаги қизиқарли фактларни маълум қилди.
АГМК 3576 кундан буён илк бор Самарқандда “Динамо”ни мағлуб этишга муваффақ бўлди (9 август 2012 йил).
“Пахтакор” ва “Қизилқум” жамоалари 4 ўйинлик ғалабасиз серияга чек қўйдилар. “Шерлар” Суперлига доирасида сўнгги бор 1 апрель санасида “Навбаҳор” устидан, навоийликлар эса 26 апрель куни “Олимпик” устидан ғалаба қозонган эдилар.
“Динамо” жорий мавсумда 4 учрашувда сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига очко йўқотди.
Фикрлар