Суперлига қайтмоқда. 4-турдан давом эттириладиган ўйинларнинг жуфтликлари ёдингиздами?

16 мартдан коронавирус пандемияси сабаб тўхтатилган Ўзбекистон Суперлигаси 5 июнь кунидан давом эттирилишига расман рухсат берилди. Бунда футбол учрашувлари томошабинлар иштирокисиз ўтказилиши белгиланди.

Лекин кеча ПФЛ чемпионатни давом эттирилишидан олдин футболчилар ўз спорт формаларини тиклаши учун бир неча кун керак эканлигидан келиб чиқиб, Суперлига айнан қайси санадан давом эттирилиши бўйича алоҳида маълумот беришини маълум қилганди.

Орадан кўп вақт ўтмай SPORTS.uz сайтида машғулотларга рухсат берилган санадан 14 кун ўтиб, Суперлига старт олиши мумкинлиги, айнан шу давр мобайнида футболчилар шуғулланишади ва 3-тур ўйинларидан сўнг тўхтатилган чемпионатимиз 13 июндан давом эттирилиши борасида маълумот чоп этилганди. Ҳозирча ташкилот бу ҳақда маълумот бермади.

6711581170336

Демак, рестарт яқин. Хўш, 4-тур учрашувларининг жуфтликлари ёдингиздами? Агар эсингиздан чиққан бўлса биз сизга Суперлига-2020 4-турида қандай ўйинлар ўтказилишини ҳақола қиламиз.

Суперлига-2020. 4-тур.

«Қизилқум» – АГМК

«Бунёдкор» - «Қўқон-1912»

«Сўғдиёна» – «Пахтакор»

«Насаф» – «Навбаҳор»

«Сурхон» – «Машъал»

«Металлург» – «Локомотив»

«Бухоро» – «Aндижон»

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)