Суперлига. "Сурхон" - "Бунёдкор": Жамоалар дуранг ўйнамаган!
Бугун Суперлига 19-тури доирасидаги "Сурхон" - "Бунёдкор" баҳси бўлиб ўтади. Учрашув 19:30 да старт олади.
Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлари тарихига қарайдиган бўлсак, иккала клуб бир-бирига 11 марта рақиб бўлган, уларнинг бештасида "учар тулпорлар", қолган 6 баҳсда "қалдирғочлар"нинг қўли баланд келган. Дуранг ўйинлар йўқ. "Сурхон" 12 бора гол урган бўлса, тошкентликлар 18 марта дарвозани ишғиол этган.
Термизликларнинг энг йирик ғалабаси 2:0, "Бунёдкор" эса 5:1 ҳисобида энг йирик ғалабани қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, беллашув бугун соат 19:30да "Динамо" стадионида старт олади.
Фикрлар